Тошкент шаҳрининг Бунёдкор кўчасидаги кўприк очилди

0
315
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни янги қуриб битказилган ушбу кўприкни келиб кўрди.

Маълумки, Бунёдкор кўчаси пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан бири. Бу кўчанинг Тошкент ҳалқа йўли, Фарҳод, Муқимий, Ислом Каримов, Навоий ва бошқа йирик кўчалар билан кесишган жойларида йўл ўтказгич ва туннеллар қурилган. 

Президентимиз топшириғига мувофиқ Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасида ҳам янги кўприк бунёд этилди. Бунинг натижасида энди Бунёдкор кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминланади. Йўл ўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланади. 

Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган. Ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилган. 

Давлатимиз раҳбари ҳудудда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ақл билан лойиҳалаштириш, уларни сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади. Ушбу майдон ва кўчаларда одамларга қулайликларни янада ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини ҳам кириб кўрди. Боғни замонавий қилиб қайта қуриш, бу ерда очиқ ва ёпиқ аквапарк барпо этиш бўйича топшириқ берди. Боғдаги биронта ҳам дарахт кесилмаслиги кераклигини таъкидлади, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.