Умумий тарихдан куч олган қардошлик

0
140
марта кўрилган.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди. У давлатимиз раҳбари билан биргаликда мажмуага бориб, Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бу халқимизга бўлган ҳурмат, қардошларга хос оқибат ифодаси бўлди.

Туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрди.

Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган. 

Буюк бобомизнинг нодир расадхонаси, юксак илму заковати меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилди. Бобокалонимиз руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Меҳмонларга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилди. Маълумки, Амир Темур ўзи идора қилган ўлкаларда илм, маданият, савдо ва ҳунармандчиликни ривожлантирган, мустаҳкам обидалар қурдирган. Хусусан, ҳозирги Марказий Осиё давлатларида Соҳибқирон бобомизнинг мероси алоҳида қадрланади.

Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ташриф буюрди.

Мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи ҳақида сўзлаб берилди. Халқимизнинг меъморчилик анъаналари, мадрасалардаги нақшлар ва улардаги маънолар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов шу ерда эсдалик учун суратга тушди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.