Владивосток турнири самбочиларимиз учун зафарли ўтди

0
127
марта кўрилган.

Россиянинг Владивосток шаҳри самбо бўйича йирик халқаро мусобақага мезбонлик қилди. Икки кун давом этган мазкур турнир халқаро хотира турнири мақомида бўлиб, ўзида МДҲ, Европа ва Осиё мамлакатларидан вакилларини жамлади.

Мусобақада терма жамоамизнинг 4 иштирокчиси финал баҳси қатнаша олди. Жанговор самбо бўйича Баҳодир Боқиев (-62 кг) ҳамда Истам Қудратов (-74 кг) ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратишга эришди. ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Спорт самбоси йўналишида Сарбон Эрназаров -68 килограмм вазн тоифасида тенгсиз деб топилган бўлса, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг) финал беллашувида имкониятни бой бериб қўйди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.