Халқаро кузатувчи Саид Ҳолид Амир Жаффери фикри: 2021 йилги сайлов Ўзбекистон тарихида қолади

0
114
марта кўрилган.

Саид Ҳолид Амир Жаффери, Покистон глобал стратегик тадқиқотлар маркази директори:

– Ўзбекистонда Президентлик сайлови кўтаринки руҳда ўтмоқда. Энг муҳими, ёшлар ҳам ўз фуқаролик бурчига масъулият билан ёндашган ҳолда, муносиб номзодга овоз бермоқда. Сайлов қонунчилиги билан танишдим.

Эрталабдан фуқаролар участкаларга ошиққанини кузатдик. Соат 9 да сайлов участкасига бордим ва овоз бериш жараёнини бевосита кузатдим.

Ушбу сайлов Ўзбекистоннинг демократик давлат эканини яққол кўрсатди. Сайлов участкаларида яратилган имкониятлар менда ижобий таассурот қолдирди, участка ходимлари ҳам ўз ишини аъло даражада бажармоқда.

Ўйлайманки, бу сайлов Ўзбекистон тараққиётининг янги даврини бошлаб берган муҳим воқеа сифатида муҳрланиб қолади.

Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.