ХАМЕТОВЛАРНИНГ ОИЛАВИЙ УЧЛИГИ ЧАПЛИННИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ!

0
142
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 8-14 январь кунлари Будапешт шаҳрида XII Халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди. Бу фестивалга 15 та давлатдан 126 нафар иштирокчилар жалб қилинди.

Улар орасида юртдошларимиз машҳур Хаметовлар сулоласи вакиллари Рустам, Камила ва Далерлар қатнашиб, жонглёр, иллюзия, клоунада, гимнастика, ҳаво акробатлари каби жанрлар бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ҳакамларга Чарли Чаплиннинг ўғли Юджин Чаплин бошчилик қилди.

Бир неча йиллардан бери дунёни лол қолдириб келаётган бу маҳорат усталари ўз чиқишлари билан дунё саҳналарини забт этиб, ўзбек цирк санъатини жаҳонга танитиб келишмоқда Хаметовларнинг оилавий учлиги фестивалда “Ремни” номли томошани намойиш этди.

Циркчиларимизнинг чиқишларида ғайриоддий, ҳаяжонли вазиятлар ва хавфли ҳаракатлар мавжудлиги туфайли томошабинларнинг гулдирос олқишларига сазовор бўлишди. Цирк фестивалининг 126 нафар қатнашчилар ўртасида юртдошларимиз олтин медални қўлга киритишди. Албатта, бу ютуққа сулола вакиллари ўз касбига садоқати, тинимсиз меҳнати ва изланишлари туфайли эришди.

Юртдошларимиз уларни аэропортда ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олишди.

ХУРШИДА ҲУСЕНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.