Яккасарой туман ёшлари жаҳон спорт ареналарида ғолиб

0
211
марта кўрилган.

Туркия Давлатининг Анталия шаҳрида Универсал жанг спорт тури бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 20 та давлат спортчилари орасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳам иштирок этди.

Улар сафида Яккасарой туманидаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спортчиларидан Абдулхамид Бахтиёров ва Жасур Рахматов 1-ўринларни, Нурмуҳаммад Нуриддинов ва Муҳаммадамин Норов 2-ўринларни эгаллашди.

2- Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тренери Нуриддин Далимов катталар ўртасида спорт устаси  сифатида иштирок этиб,  Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Шунингдек, Универсал жанг спорт тури бўйича  Туркия Давлатининг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Яккасарой туманидаги 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спртчилари ҳам қатнашди. Акбаров Бегзод 47 кг вазн ўртасида  1-ўрин,  Абдухамитов Абдуборий эса 60 кг ўртасида 2-ўрин эгаллашди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.