2020 йилдан бошлаб пахта хомашёси экспорти тўхтатилиб, пахта толасини мамлакатнинг ўзида тўлиқ ишлаш режимига ўтилади. Бу ҳақда тўқимачилик саноати истиқболлари мавзусига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини ривожлантириш учун икки босқич бор. Биринчиси, пахта толасини ўзимизда тўлиқ ишлаш. Иккинчиси, ип калавани чуқур қайта ишлаб, қўшилган қиймат солиғини оширган ҳолда кўпроқ тайёр маҳсулотни экспортга йўналтириш.
Биз ҳозирча биринчи босқич арафасидамиз. 2020 йилдан пахта хомашёсини экспорт қилиш тўхтатилади. Пахта толасини ўзимизда тўлиқ қайта ишлашга ўтмоқчимиз”, дейди Иқтисодиёт вазирлиги мутахассиси Қувончбек Мустафоев.