Бугун Тожикистонда Янина Кускова Осиё чемпионатидаги учинчи медалини қўлга киритди.
Велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг энг қизиқарли дастури – катталар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги гуруҳ пойгасида ҳам юртдошларимиз шохсупага кўтарилишди.
Янина Кускова 23 ёшгача бўлган қизлар баҳсида 111 км масофадаги пойгада бронза медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз 11 км масофани 3:11:37 вақтда босиб ўтди.
Ушбу дастурдаги олтин ва кумуш медаллар қозоғистонлик спортчилар Акпелил Оссим ҳамда Светлана Пашенкога насиб этди. Шунингдек, мазкур баҳсларда Янинанинг синглиси Анна тўртинчи, Шаҳноза Абдуллаева еттинчи бўлиб маррага етиб келди.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.