Италиянинг Фоллоника шаҳрида ўсмирлар ўртасида Европа очиқ кубоги ўтказилди.
Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси олти кишилик таркиб билан иштирок этди.
Ҳамюртларимиз ичида -66кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган Жайҳунбек Назаров олтин, қизлар ўртасида -52 кг вазн тоифасида қатнашган Нилуфар Эрмагамбетова эса кумуш медаль соҳибига айланди.
Ушбу икки медаль Ўзбекистон терма жамоасининг турнирда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишини таъминлади.
Маълумот учун, ушбу медаллар шу йилнинг октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар олимпиадасига йўлланма олиш учун ёрдам беради.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати