Юнон-рум курашчиларимиз Венгриядаги Гран-Прида 3 та медалга сазовор бўлишди

0
143
марта кўрилган.

Венгрияда юнон-рум кураши бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтди.

Ушбу рейтинг мусобақасида жаҳоннинг турли мамлакатларидан полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.

Баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг уч нафари шоҳсупага кўтарилди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилган Илҳом Баҳромов олтин медалга сазовор  бўлди. Жавоҳир Мираҳмедов бронза медалини қўлга киритди.  Феруз Тўхтаев  кумуш медаль соҳибига айланди.

Қувонарлиси, ушбу беллашув орқали юртимизнинг юнон-рум курашчилари Токио Олимпиадаси лицензияси учун  рейтинг очколарини ишлаб олишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.