27- май куни ижтимоий тармоқларда Хоразмлик блогер Нажотбек Машарипов оққон касаллиги билан оғриётган болаларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида санъаткорларга хайрия концерти ўтказиш таклифи билан чиқди.
Бир соат ичида ушбу мурожаатни 10 мингдан ортиқ интернет фойдаланувчилари кўришди. Кўпчилик изоҳларда Жаҳонгир Отажановнинг мардлигини таъкидлаб туришганида орадан 1 соат ўтиб Жаҳонгир Отажанов ўзининг инстаграм саҳифасида концерт таклифига розилигини билдирди ва кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт июль ойига режалаштирилмоқда. Бу хайрия акцияси “Орзуингга ишон” мавзусида ўтказилиши айтилган. Орамизда яхши инсонлар кўплиги бизни қувонтирди.
Гулёр Палванова,
Хоразм вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси