3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

0
390
марта кўрилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 декабрдаги  резолюциясига  кўра «3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилинди. Ушбу сана 1994 йилдан бошлаб ҳар йили  дунё бўйлаб касб байрами сифатида нишонланади.

Мамлакатимизда 2006 йили Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан миллий ва халқаро журналистиканинг ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимларининг фаол фуқаролик позициясини намоён этишлари учун шароит яратиш, журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни шакллантириш, ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий журналистика ривожига ҳисса қўшишни рағбатлантириш мақсадида Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишланган “Олтин қалам” Миллий мукофоти таъсис этилган. Бу мукофот соҳиби бўлиш ҳар бир журналист учун шараф ҳисобланади.

Эртага 4 май куни соат 16:00 да “Туркистон” санъат саройида “Олтин қалам” Миллий мукофоти танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

GUJUM.UZ cайти таҳририяти барча матбуот ходимлари ва журналистларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий табриклайди. Азиз касбдошлар, ҳар бирингизга ижодий парвозлар ва саломатлик тилаймиз.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.