“Аёллар дафтари”га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун зарурий асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харидига субсидия ажратилади
Хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги (мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси) ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача ёки 10 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланишга ҳам кўмаклашилади.
Хотин-қизларга томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш; парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш; деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида ҳар томонлама кўмаклашиш; “Томорқа хизмати” ташкилотлари ва “Дала дўконлари”ни ташкил этишга кўмаклашилади.