Бозорларимизда сотилаётган 12 варақли дафтарлар 45-50 граммли қоғозлардан тайёрланяпти, афсуски у…

0
187
марта кўрилган.

 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида дафтар маҳсулотларини тайёрлашда тасдиқланган умумий техник регламент ҳамда давлат стандартларига риоя этилишига бағишлаб амалий семинар ўтказилди.

Унда барча масъул идоралар — прокуратура, солиқ органлари, “Ўзстандарт” агентлиги, Давлат санитария-эпидемиология маркази мутасаддилари, мутахассислар, тадбиркорлар иштирок этди.

Ўрнатилган техник регламент ва стандартга кўра, 12 варақли дафтарнинг вазни 70-80 граммли қоғоздан тайёрланган бўлиши керак. Лекин афсуски, бугун бозорларимиздаги бундай дафтарлар 45-50 граммли қоғозлардан тайёрланяпти. Бу — фарзандларимизнинг соғлигига, айниқса, кўриш қобилиятига жиддий зарар етказади. Қолаверса, сифатсиз қоғоз ва рангли, таркибида турли кимёвий моддалар бор қоғозлар яна жиддий касалликларга олиб келиши ҳам мумкин.

Семинарда сифатсиз ва контрафакт матбаа маҳсулотлари реализациясининг олдини олиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Стандартга мос келмайдиган сифатсиз ўқув қуроллари ишлаб чиқараётган, уларнинг савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорларни қонунга мувофиқ иш олиб бориш бўйича огоҳлантириш лозимлиги қайд этилди ҳамда бу борада масъул идоралар ўртасида ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.