Фарзандларингизга ўқиб беринг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?

0
168
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.

Ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворидир. 

Конституциямиз Муқаддима ва 6 бўлим ҳамда 128 бобдан иборат, Унда қуйидаги бўлимлар мавжуд: Биринчи бўлим: Асосий принциплар. Иккинчи бўлим: Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари. Учинчи бўлим: Жамият ва шахс. Тўртинчи бўлим: Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши. Бешинчи бўлим: Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши. Олтинчи бўлим: Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби.

Айнан Конституциямизга таяниб,  бундан беш йил олдин мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни бошланди. Ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий манзараси бутунлай ўзгарди. Эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги, жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига йўлланган табригида олтинчи бўлимда  белгиланган яъни  Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибига асосан  жуда кўплаб фикр мулоҳазалар билдирди ва таклифлар берди. 

– Биринчидан, илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, уни миллий қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда мустаҳкамлаш зарур. Иккинчидан, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлиши керак. Бу – халқпарвар давлат барпо этишнинг энг муҳим шартидир, – дея таъкидладилар мамлакатимиз Президенти.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.