Савол: Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланадими?
Жавоб: Ҳа. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатлари бекор қилиниши мумкин. Бунда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.
Янада тўлиқроқ маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини ўқиб чиқинг. Барча кодекслар, қонунлар, расмий қарорлар билан LEX.UZ сайти орқали танишишингиз мумкин.
Равшан САЪДУЛЛАЕВ, Тошкент шаҳар Миробод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси