Тошкент шаҳрида 2020 йил 19 март куни ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида Яккасарой туманида фуқаро Абзалов Р.Х давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо ишлари билан шуғулланаётгани аниқланди.
Абзалов Р.Х бир турдаги 9000 дона жами 27 000 000 сўмлик тиббий ниқоблар савдосини йўлга қўйган.
Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ноқонуний фаолият юритган тадбиркорга савдо билан шуғулланиш учун қонуний тартибда рўйхатдан ўтиш бўйича тушунчалар берилди. Акс ҳолда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилиши тушунтирилди.
Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати