Она меҳри –  дармондори

0
77
марта кўрилган.

Боласи касал бўлганида онанинг кўзига дунё тор келади, кўнглига ҳеч нарса сиғмай қолади. Фарзанди учун қимматбаҳо дориларга пулини ҳам, шифокорлар қабулига тушиш учун вақтини ҳам аямайди.

Бундай пайтларда она гўзал саъй-ҳаракатлари ҳамда кучли меҳр-муҳаббати ила бемор боласини даволаши мумкин. Бунинг учун фақат эзгуликларга  тўла қалб билан ширин-шакар сўзларни қалаштирувчи зувон талаб этилади, халос.

 Она меҳри – витамин. Қуйидаги оддий сўзлар билан она бола организмини фойдали витаминлар яъни дармондорилар билан тўйинтиради: «Сен менинг ҳаётимсан. Энг керакли инсонимсан. Сен мен учун  жуда-жуда қадрлисан. Мен сенсиз яшай олмайман. Даданг ва мен сени жуда-жуда яхши кўрамиз!». Ҳар бир онада ана шу жуда-жуда сўзи тез-тез такрорланиб, меҳрли кўзлар порлаб туриши керак.

Она-терапия. Енгил касалликларда даво воситаси: «Сен жуда кучлисан ва соғломсан. Сенинг юрагинг, тананг ва қорнинг кучли ва соғлом. Сен яхши овқатланасан ва соғлом ривожланасан. Сен жуда кам касал бўласан, тезда тузалиб кетасан».

 Руҳий кўмак. Боланинг руҳияти осойишта бўлиши жароҳатланмаслиги, ўзига ишончи ортиб бориши учун ҳам унга мадад бериб туриш лозим. «Сен ёқимтойимсан. Пишиллаб, мириқиб  ухлайсан. Ана шунда янада дадил ва қувноқ бўласан. Асабларинг мустаҳкам бўлади. Касалликларга чидамли, сабр-тоқатли ва ақлли боласан. Тилинг яхши ривожланган. Гапларинг бурро-бурро. Миянг яхши ишлайди. Мана бу ёнғоқни қара, нимага ўхшайди? Мияга! Қани биттагина егинчи, миянг янада яхши ишлайдиган бўлади.

Бола қаттиқ касал бўлганида дори воситаларидан ташқари онанинг меҳр ва эътибори ниҳоятда керак. Она ўзининг ширин сўз-у меҳри билан касалликка зарба бериши лозим. «Сени жуда-жуда яхши кўраман. Сен бизга кераксан, оиламизнинг келажагисан. Касалликларинг йўқ бўлиб кетсин. Баджаҳл бўрига борсин. Чишлоғич итга борсин. Ёввойи мушукка борсин. Сийпаб туриб касаллигингни олиб ташлаб юбораман. Биргаликда кўрмагандай бўлиб унутиб юборамиз».

Кучли зарба. Бола ота-онасидан ҳадеб танбеҳ эшитаверса, баджаҳл ва касалликларга мойил бўлиб қолади. Ота-онасига ишончини йўқотган, тез-тез танбеҳ эшитаверадиган боланинг дарддан халос бўлиши қийинроқ кечади. Болага нисбатан меҳрингизни тез-тез намоён қилиб туринг, сизга суяниб ўтирганларида маҳкамроқ қучинг, ширин сўзларингизни канда қилманг. Ширин сўз-у меҳрингиз боланинг кучига куч, руҳиятига ором, қалбига осойишталик ином этади.

Тавсияларимизни барча ота-она билади. Бироқ ўзидан ортиб боласига имконият топа олмайди.  Оиланинг, ота-онанинг биринчи вазифаси болага эътибордир. Меҳр-муҳаббат оғушида, эзгу амалларни кўриб, кузатиб улғайган боланинг вужудида соғломлик, ўзига ишонч ва одамлар билан муносабатда дадиллик уфуриб туради.

Ота-она болага ҳорғин, аламли ва ранжиган назарлар билан қараса, боланинг ҳаётида омадсизликлар ва касалликлар кўп юз беради, дейди алломалар. Бу ҳаётий тасдиқланган далилдир.

Ҳар куни болага камида 3 марта ота-она меҳрга тўла сўзларини айтиши лозим. Бола онасининг гапларини ҳис эта олиши, тинглай билиши керак. Бемор болага эса, бундан-да  кўпроқ, меҳр ва эътибор талаб этилади.

Меҳриой маслаҳатлари 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.