Ўзбекистон Global Innovation Index’да илк маротаба инновацион ривожланиш бўйича Марказий Осиёнинг етакчисига айланди. Жаҳон рейтингида мамлакат 4 поғона юқорилаб, 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон бошқа нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам сезиларли даражада яхшилади:
– “Ҳукумат самарадорлиги” кўрсаткичида 22 поғонага кўтарилди.
– “Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик, терроризмнинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида 19 поғонага юқорилади.
– “Тартибга солиш сифати” йўналишида 33 поғонага ўсди.
– “Коррупцияни тийиб туриш” индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланди.
– “Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида 13 поғонага кўтарилди.
– “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсаткичи бўйича 12 поғона юқорилади.
Манбаа: jurnalist. uz