Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қанчага етди?

0
83
марта кўрилган.

Статистика агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, 37 миллион 543,2 минг кишига етди.

Жами аҳолининг 18,9 миллиони (50,4 фоизи) эркаклар, 18,6 миллиони (49,6 фоизи) аёллардир. Шаҳар аҳолиси 19,1 миллион (51 фоиз), қишлоқ аҳолиси 18,4 миллион (49 фоиз) кишини ташкил этади.  

Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори зичлиги Тошкент шаҳрида 6948,1 нафар, Андижон вилоятида 804,9, Фарғона вилоятида 613,1 нафарни ташкил этди. Энг паст кўрсаткичлар Навоий вилоятида — 9,9 ва Қорақалпоғистонда — 12,2.   

2024 йилда 926,4 минг бола туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 3,7 фоизга кам.  

Янги туғилган чақалоқларнинг оталари ёшга қараб қуйидаги нисбатда тақсимланди:  10,7 фоиз — 25 ёшгача,   82,5 фоиз — 25−39 ёш,  6,8 фоиз — 40 ёш ва ундан катта.  

Янги туғилган чақалоқларнинг 39,3 фоизида оналар ёши 25 ёшгача, 59,5 фоизида 25−39 ёш, 1,2 фоизида 40 ёш ва ундан катта бўлган.  

Туғилишнинг энг катта улуши Самарқанд вилоятида (12 фоиз), Фарғона вилоятида — 11,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида — 10,9 фоиз, Андижон вилоятида — 9,3 фоиз ва Сурхондарё вилоятида — 9,1 фоиз кузатилди.  

Ажралишлар сони 45,1 мингтани ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 8,3 фоизга кам.  

Ажрашган эркакларнинг ўртача ёши 35,4 ёшни, аёлларники 32,1 ёшни ташкил этди. Ажралишларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келади, бу умумий кўрсаткичнинг 64,6 фоизини ташкил қилади.  

Ўзбекистонга келганларнинг умумий сони 241,8 минг кишини ташкил этди, улардан 103,4 минг нафари эркаклар, 138,4 минг нафари аёллар. Шаҳарларга келганлар сони 182,2 минг кишига, қишлоқ жойларига 59,6 минг кишига етди.  

Gujum. uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.