«Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича маълумот

0
155
views

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов «Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан баёнот берди:

Ҳозирги кунга қадар 5171 та хонадонда тозалаш ишлари олиб борилди.

Тошқиндан зарар кўрган ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги профилатикаси тадбирлари пухта йўлга қўйилди.

Ҳашарчилар яшайдиган 13 та ётоқ жойнинг санитар-эпидемиологик ҳолати ўрганилди.

 Таъмирлаш ва тиклаш ишлари 1773 та уйда олиб борилмоқда.

 2640 хонадонга эга 66 та кўп қаватли уй қуриш режалаштирилмоқда;

Талофат кўрган 478 та турар жой ва 161 022 км. майдон дезинфекция қилинди.

Шунингдек, 475 та ижтимоий объект дезинфекция қилинди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here