Пойтахтнинг Чиланзор туманида жойлашган Давлат опера театри 1982 йили ташкил топган. Маданий маскан жамоаси бу йил қирқ йиллигини нишонлади.
Театр жамоси тўрт йўналишда фаолият юритади. Биринчи йўналишда жаҳон адабиёти асарлари саҳналаштирилади. Иккинчи йўналишда ўзбек мумтоз асарлари намойиш этилади. Учинчи йўналиш эса қардош адабиёти асарларидан намуналар намойиши бўлади.
Тўртинчи йўналиш эса болажонларнинг жони дили. Театр жамоаси кундуз кунлари асосан болажонлар учун фаолият юритишади. Ўзбек ва рус тилларида мусиқали эртаклар намойиш этилади.
Муаллифлар – Наврўзбек ва Дилнура САЪДУЛЛАЕВАларнинг лавҳалари билан танишинг.
Азиз болажонлар, ёзги таътилингиз хуш ўтсин!