“Ўзбекистон” сиҳатгоҳида Ватан мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланди

0
439
марта кўрилган.

 Кавказ тоғ тизмалари  адрларида ястанган курорт шаҳар – Кисловодскдаги “Ўзбекистон” сиҳатгоҳи  мафтункор табиати, мусаффо ҳавоси ва шифобахш минерал сувлари билан ажралиб туради. Яна бир гўзал ўзига хос хусусияти – ўзбекона урф-одатларни, миллий қадриятларни улуғлаши, миллий байрамларни кенг нишонлаши билан турфа миллат дам олувчиларини ўзига жалб қилади.

Кисловодск шаҳрининг марказида жойлашган “Ўзбекистон” сиҳатгоҳи энг қадимий оромгоҳлардан бири  бўлиб, саксон йиллик тарихга эга. Оромгоҳ Ўзбекистон  Республикаси  ҳукуматининг саъй ҳаракатлари билан 2012 йилдан эса бутунлай янгидан “туғилди” ва замонавий  тус олди, қайта таъмирланди. Бунёдкорлик ишлари ҳамон давом этаяпти. Улар мамлакатимиздаги улуғвор ислоҳотларни, кенг қамровли бунёдкорликни ўзида ифодалаётгандек.

– Кейинги йилларда санаторийда ҳар ёзда оилавий дам оламиз. Сиҳатгоҳда катта ўзгаришлар амалга оширилганлигининг гувоҳи бўлдик. 3-ва 2-корпус қайта таъмирланди.  Бассейн ишга тушди.  Шифобахш нарзан, ессунтуки  минерал сувлари исътемоли санаторийнинг ўзида ташкил этилган. Бу кексалар учун айни муддао бўлди.  Айни кунда сиҳатгоҳ атрофи янада ободонлаштирилаяпти.-дейди дам олувчи Ойниса Мусулмонова, – Миллий руҳ билан безатилган мовий гумбаз ва ям-яшил йўлаклар, осмонўпар дарахтлар,  турфа арча-ю гулларнинг ифори  сўлим оромгоҳга янада кўркамлик бахшида этган.

Санаторийда анъанага биноан Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги кенг нишонланди. Ошхона ва йўлаклар байрамона безатилди. Концерт дастурлари, кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

 Ўзбекона урф-одатга кўра байрам муносабати билан миллий таомномалар султони  палов дамланди ва меҳмон-у мезбонларга тарқатилди.

Раъно Зарипова

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.