Бугун мен Тошкентдаги бешта диққатга молик маскан: Ғафур Ғулом, Тамарахоним, Ўрол Тансиқбоев, Сергей Есенин ва Сергей Бородин уй-музейларига ташриф буюрдим. Уларнинг ҳар бири маданиятимиз ва тарихимиз зарварақларидаги бетакрор саҳифадир.
Мазкур музейлар Ўзбекистон маданий меросининг бойлиги ва хилма-хиллигини теранроқ англашга ёрдам беради. Ушбу хотирани сақлаш муштарак масъулиятимиз ва вазифамиздир.
Афсуски, ташриф давомида пойтахтимиздаги барча уй-музейлар реконструкцияга муҳтож экани маълум бўлди. Бундай музейларга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлашда маданиятга ҳомийлик институтини ривожлантириш жуда муҳим.
Ўз навбатида ишонтириб айтаманки, буюк ижодкорлар хотирасини ўзида сақлаган барча маданият муассасалари қиёфасини тиклаш ва ҳолатини яхшилаш бўйича тез орада зарур чоралар кўрилади.
Саида Мирзиёева телеграмм каналидан.
Таҳририятдан: Дарҳақиқат, уларга эътиборни кучайтириб, » Тошкент шаҳрида адиблар маскани» саёҳат йўналишини очиш мумкин. Бу йўналиш мактаб ўқувчилари учун амалий машғулот дарсларига кўмакчи ва мамлакатимизга келган сайёҳлар учун адабиий таништирув масканлари бўлиш билан бирга халқимизнинг тарихини, салоҳиятини, бағрикенглигини ифодаси бўлади. Зеро, бир пайтлар Масквага борганда «Пушкин изидан», «Лермонтов изидан» каби саёҳатларга фарзандларимиз билан чиққанмиз. Бизда ҳам саёҳатнинг ушбу йўналишини ташкил этиш керак, деб ўйлаймиз. Шунингдек, Миллий боғдаги адиблар хиёбонини ҳам ана шундай сайёҳлар маскани бўлиши керак… А. Қодирий, А. Қаҳҳор, Ю. Ражабий каби куплаб халқимиз тарихини ифодаловчи масканлар мавжуд.