ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ ВАТАНИГА СОҒ-САЛОМАТ ҚАЙТДИЛАР

0
164
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг “ТЕЗКОР РАҚАМ” ХРОНИКАСИДАН…

2018 йил 21 январь куни тахминан соат 23:10 ларда Ўзбекистон фуқароси Болтабоев Улуғбек ФВВ Марказий аппаратида фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича ташкил этилган тезкор штабнинг 147-10-50 телефон рақамига алоқага чиқиб, жорий йилнинг 21 январь куни тахминан соат 22:50да Петропавловск шаҳридан Ўзбекистон Республикасига “Сетра” русумли автобусда 43 нафар Ўзбекистон фуқаролари, шулардан 2 нафари ёш болалар келаётган вақтда, Остона шаҳрига 54 км қолганда ҳаво ҳарорати (-40 S)) совуқлиги сабабли, дизел ёқилғиси музлаши натижасида, йўл четида ҳаракатланмай туриб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ФВБМ тезкор навбатчиси зудлик билан мазкур фуқаро билан алоқага чиқиб, ундан вазиятга аниқлик киритилгандан сўнг Қозоғистон Республикаси ФВҚ ФВБМга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот тақдим этилди ва сўнгра ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида, Қозоғистон Республикаси ФВҚ ва маҳаллий ижро органлари ходимлари томонидан мазкур автобус йўловчилари Шўртанди тумани А-1 “Остона-Боровой” трассаси яқинида жойлашган 5-сонли Агротехника коллежининг ётоқхонасида ташкил этилган исиниш масканига вақтинчалик эвакуация қилинган. Исиниш масканида Ўзбекистон фуқароларига иссиқ жойлар, уч маҳал иссиқ овқат ва тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига тезкор қайтариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ томонидан фуқароларга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поездининг плацкарт вагонлари бепул асосда таклиф этилди. Афсуски, ёмон об-хаво ва совуққа қарши огоҳлантиришга қарамасдан, йўловчилар рухсатсиз автобусда йўлга чиқдилар, фақатгина 5 нафар йўловчи Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ  ходимлари томонидан Остона шаҳри вокзалига етказилиб, поездда Тошкент шаҳрига етиб келдилар.

Жорий йилнинг 2018 йил 25 январь куни соат 22:00да мазкур фуқаролар Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидаги “Ғишт кўприк”, “Зангиота” ва “Тошкент” чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали Республика ҳудудига соғ-омон кириб келишди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ Акмола вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти, акимати, Шортанди туманидаги 5-сонли Агротехника коллежи раҳбарлари ва ходимларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга кўрсатилган ёрдам ва ҳамкорлик учун алоҳида миннатдорчилик билдиради.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.