Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.
Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон Президенти, Вице-президенти, Бош вазири, ташқи ишлар вазири билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар якунлари бўйича 20 та салмоқли ҳужжат имзоланди, истиқболли йўналишлар бўйича келишувларга эришилди.
Президентимиз ташриф аввалида ишонч билдирганидек, олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиб, стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқди.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.