Йил қувончлари: “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонининг илк соҳиблари

0
315
марта кўрилган.

Бу йилги қувончли воқеалардан бири – “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони жорий этилганидир.

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи инсонлар ушбу кўкрак нишонининг илк соҳиблари бўлишди. Улар сафида Умидахон Халбекова ҳам бор.

Умидахон Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондида 2013 йилдан бери фаолият юритиб, соҳага оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, Парламент комиссияси ва жамоат фонди томонидан ташкил этиладиган тадбирлар, йиғилишларни ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок этди. Парламент комиссияси ҳужжатларини тайёрлашда, уларни ўз вақтида ижросини таъминлашда муносиб  ҳисса қўшди.

Ўтган йиллар давомида  жамоат фонди томонидан молиялаштирилган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ахборий кўмаги  ва маслаҳатларини аямади.

Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларини амалда қарор топтириш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ОАВлар– телевидение, радио, интернет, босма ОАВ ва бошқалар билан ҳамкорликда ишлар олиб боришда иштирок этди.

– Бу мукофот нафақат мени меҳнатларимнинг эътирофи балки, фондимиз фидойиларига бўлган катта эътибор, улуғвор мукофот деб ҳисоблайман,– дейди Умидахон Халбекова

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонининг илк соҳибларидан бири Умидахон Халбековани ҳукуматимиз томонидан берилган ҳаётидаги илк мукофоти  билан муборакбод этамиз.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.