Дунёда йилига 17.9 миллион киши юрак-қон-томир касалликларидан вафот этяпти, дейилади Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтида.
Бу эса ўлим ҳодисасининг 31 фоизини ташкил этади. Бошқача айтганда, бугунги кунда 31 фоиз ҳолатларда ўлимнинг сабабчиси юрак-қон-томир касалликлари бўлмоқда.
БЖСС ташкилоти яна шуни таъкидлайдики, юрак-қон-томир тизимидаги касалликлари туфайли вафот этаётган кишиларнинг 75 фоизи даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатлар аҳолисига тўғри келади.
Яқинда АҚШда ўтказилган илмий тадқиқотларга кўра бугун аёллар, айниқса ёш хотин-қизлар ўртасида юрак фалажи ва хуружига учраш ҳолати тобора кўпаймоқда.
“Circulation” илмий журналида ёзилишича, АҚШда 1995-1999 йиллар орасида юрак ҳуружи касалликлари билан касалхонага мурожаат қилган беморларнинг 27 фоизи 35-54 ёш оралиғида бўлган бўлса, 2010-2014 йилларда бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил этган.
Юрак ҳуружи касалликлари билан касалхонага тушган ёш аёллар сони 1995-1999 йилларга нисабатан 2010-2014 йилларда 10 фоизга яъни 21дан 31 фоизга, кўтарилган, эркаклар ўртасида эса мазкур даврда 3 фоизга яъни 30дан 33 фоизга ошган.
Рақамлардан кўриниб турибдики, бугун кунда ёш аёлларда ҳам юрак-қон-томир касалликлари тобора кўпаймоқда.
Ойдин САДУЛЛАЕВА