Дунёда ўлим ҳодисасининг 31 фоизи юрак-қон-томир касалликлари туфайли

0
488
марта кўрилган.

Дунёда йилига 17.9 миллион киши юрак-қон-томир касалликларидан вафот этяпти, дейилади Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтида.

Бу эса ўлим ҳодисасининг 31 фоизини ташкил этади. Бошқача айтганда, бугунги кунда 31 фоиз ҳолатларда ўлимнинг сабабчиси юрак-қон-томир касалликлари бўлмоқда.

БЖСС ташкилоти яна шуни таъкидлайдики, юрак-қон-томир тизимидаги касалликлари туфайли вафот этаётган кишиларнинг 75 фоизи даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатлар аҳолисига тўғри келади.

Яқинда АҚШда ўтказилган илмий тадқиқотларга кўра бугун аёллар, айниқса ёш хотин-қизлар ўртасида юрак фалажи ва хуружига  учраш ҳолати тобора кўпаймоқда.

“Circulation” илмий журналида ёзилишича, АҚШда 1995-1999 йиллар орасида юрак ҳуружи касалликлари билан касалхонага мурожаат қилган беморларнинг 27 фоизи  35-54 ёш оралиғида бўлган бўлса, 2010-2014 йилларда бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил этган.

Юрак ҳуружи касалликлари билан касалхонага тушган ёш аёллар сони 1995-1999 йилларга нисабатан 2010-2014 йилларда 10 фоизга яъни 21дан 31 фоизга, кўтарилган, эркаклар ўртасида эса мазкур даврда 3 фоизга яъни 30дан 33 фоизга ошган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, бугун кунда ёш аёлларда ҳам юрак-қон-томир касалликлари тобора кўпаймоқда.

Ойдин САДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.