Осиё ва Африка қитъасида йилига 7 миллион киши ҳавонинг ифлосланиши натижасида вафот этмоқда

0
476
марта кўрилган.

БМТ  маълумотига кўра, дунёда ўнтадан тўққиз киши ифлосланган ҳаводан нафас оляпти. Ер юзининг 91 фоиз аҳолиси ҳавоси ифлосланган ҳудудларда яшайди.

Осиё ва Африка қитъасида йилига 7 миллион киши ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши натижасида вафот этмоқда. Айниқса, Ҳиндистон ва Хитой мамлакатлари бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринда туради.

Атмосфера ифлосланишининг оқибатлари Европа аҳолисини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Ушбу қитъада яшовчи кишиларнинг умри ўртачаа 1 йилга қисқаряпти.

Одамлардаги юрак касалликларининг 25 фоизи, шол касаллигининг 24 фоизи, ўпка касалликлари ва ўпка саратонининг 43 фоизи ифлос ҳаводан нафас олиш натижасида келиб чиқмоқда.

Дунёда йилиги 4,2 миллион киши мунтазам равишда очиқ ҳаводаги ифлосаниш, 3,8 миллиони эса бино ичида маиший чиқиндилар натижасида тўпланувчи зарарли ҳавони ютиши оқибатида вафот этмоқда.

Айниқса, катта йўлларга яқин жойлашган уйларда истиқомат қилувчи кишилар заҳарли ҳаводан кўпроқ ютадилар. Бундай ҳаво, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёлларга  салбий таъсир кўрсатади. Болалар нимжон, турли касалликларга мойил бўлиб ўсадилар. Аёл кишининг юкли даврида заҳарли ҳавони кўп ютиши эса ҳомиланинг вазнни кичик ёки муддатидан аввал туғилишига олиб келаяпти.

Атмосферанинг тобора ифлосланиб бораётганига қарамай, мутахассислар кишиларга кўпроқ очиқ ҳавода, аниқроғи эрталаб чим ва дарахтлар сероб бўлган боғларда сайр қилишни тавсия этадилар. Транспорт қатнови жадал бўлган ҳудуд ва вақтларда камроқ юришни тавсия этадилар. Бунга эътибор қилинг.

Сурат USA Today сайтидан олинди.

Ойдин САДУЛЛАЕВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.