Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг таяниб сакраш бўйича аёллар ўртасида финал босқичи якунланди.
Энг кучли 8 нафар спортчи орасида баҳс олиб борган вакиламиз Оксана Чусовитина ижросини ҳакамлар ҳайъати 14,450 балл билан баҳолашди.
Финалчилар орасида фақатгина америкалик Жейд Кэри(14,766) Чусовитинага кўра бироз юқори натижага эришди. Юртдошимиз эса мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан мексикалик Алекса Морено( 14,249) жой олди.
Оксана Чусовитина энди 20-23 март кунлари Дохада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон кубоги босқичига йўл олади. Янги регламентга кўра, айнан ушбу мусобақалар Токио-2020 Олимпаидаси квалификациясининг босқичлари ҳисобланади.