Тбилиси шаҳридаги  халқаро мусобақада икки спортчимиз 3-ўринни эгаллади

0
75
марта кўрилган.

29-31-март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий “Гран-При” халқаро турнири бўлиб ўтди. 52 та давлатдан 371 нафар (204 эркак, 167 аёл) спортчи қатнашган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 6 нафар дзюдочи ҳимоя қилди.

Турнирнинг биринчи кунида ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев (60 кг) Қозоғистон, Россия ва Мўғулистон вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда франциялик Велиде Кхярга имкониятни бой бериб қўйди. Якунда спортчимиз турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг сўнги кунида яна бир вакилимиз -100 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Муҳаммадкарим Хуррамов ҳам биринчи даврада ҳиндистонлик Автар Сингх, иккинчи босқичда мўғулистонлик  Хангал Одбаатарни мағлубиятга учратган юртдошимиз чорак финалда голландиялик Михаел Коррелга ютқазиб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда франциялик Клеман Делвер ва италиялик Жулиано Лопорчиони мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада дунёнинг етакчи дзюдочилари медаллар шодаси билан бирга Токио олимпиадасига рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.