БМТ 2012 йилдан бери ҳар йили дунёнинг энг бахтли давлатлари рўйхатини эълон қилиб келади. Рўйхатга жаҳоннинг 156 давлати киритилган.
Халқаро ташкилот ҳисоботида жамият фуқаролари мазкур юртда ўзларини қанчалик бахтли ҳис этишлари ва унинг сабаблари кўрсатилган. Кишиларнинг бахтиёрлик даражасини аниқлашда мамлакатда яратилган шарт-шароитлар, жумладан, ҳукумат сиёсати, давлатнинг аҳоли жон бошига йиллик даромади, коррупция даражаси, сайлов эркинлиги, ижтимоий турмуш, технологиялар тараққиёти каби омиллар ҳисобга олинган.
Энг бахтли давлатлар рўйхатининг биринчи ўнталигидан қуйидаги давлатлар жой олган: Финландия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада, Австрия.
Ушбу рўйхатда Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистон 41, Қозоғистон 60, Тожикистон 74, Қирғизистон 86, Туркманистон 87-ўринни эгаллаган.
Жанубий Судан, Афғонистон, Танзания, Руанда, Яман, Малави, Сурия, Ботсвана ва Гаити эса охирги ўринларда кўрсатилган.
Ҳисобот билан World Happiness Report 2019 сайтида батафсил танишишингиз мумкин.