Ўзбекистонда бахшичилик мактаб-интернати ташкил этилади

0
300
марта кўрилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Республика Бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий маънавий меросини сақлаб қолиш, бахшичилик йўналиши бўйича ёшларнинг ижодий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш, бахшичилик соҳаси бўйича малакали бахшилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернати ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг мактаб-интернати учун 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли концерт зали 8 та якка дарс хоналарини ўз ичига қамраб олган ўқув корпуси қурилади.

Қарорнинг тўлқ матни билан regulation.gov.uz сайтида танишишингиз мумкин.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.