Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов бугун ўзининг учинчи жангини ўтказди.
АҚШдаги машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ташкил этилган бокс оқшомида юртдошимизга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилди.
Ўнта раундга мўлжалланган жанг охиригача етиб бормади. Бунга эса боксчимизнинг кучли ва аниқ зарбалари сабаб бўлди. Жангнинг 6-раундида Мадримов ўзининг ажойиб сериялари билан рақибини карахт вазиятга солди ва рефери жангни тўхтатди. Бу Исроил учун учинчи жанг эди ва у мазкур жангларнинг барчасини муддатидан аввал ғалаба билан якунламоқда.
Ҳамюртимизнинг келгуси фаолиятида ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қоламиз.