«Билим» ахборот-кутубхона маркази тасарруфидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонада “Маънавий юксалиш сари яна бир қадам” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Унинг тўртинчиси аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган.
Мазкур ташаббусни амалга самарали тадбиқ этиш мақсадига йўналтирилган тадбирда Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Олмазор туманини қўриқлайдиган Миллий гвардия сафидаги аскарлар иштирок этишди. Унда мутоланинг аҳамияти ва унинг- маънавиятни ва ақлий салоҳиятни юксалтирувчи, нутқни равонлаштирувчи восита эканлиги ҳақида гапирилди. Давра суҳбатида маданий-маърифий билимларни оширишда кутубхонанинг ўрни тўғрисида ва бу соҳани янада ривожлантириш, севимли масканга айлантириш борасида баҳсу мунозаралар ўтказилди.
Суҳбат якунида кутубхонага ташриф буюрган меҳмонлар янги адабиётлар кўргазмаси билан танишдилар.
Ҳофиза КАРИМОВА, «Билим» ахборот-кутубхона маркази директори