Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан 20 дан 25 июнга қадар Жанубий Кореяда XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси — KIWIE 2019 ўтказилмоқда.
Халқаро кўргазма ихтирочи аёлларнинг фан ва технология соҳасида эришаётган ютуқлари, тажрибалари ва яратган янги технологияларини ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. KIWIE 2019 кўргазмасида 30 дан зиёд давлатлардан 400 нафардан ортиқ ихтирочи хотин-қиз техника, технология, тиббиёт, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашмоқда.
Ўзбекистоннинг олима ва тадбиркор аёллари ҳам Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 2018 йилдан буён ушбу халқаро кўргазмада иштирок этиб келишмоқда.
2018 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган 11-Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси (KIWIE)да Қўмита томонидан юборилган олима аёллар илк бор мамлакатимиз номидан иштирок этиб, 1 та “Grand Prize”, 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларни қўлга киритишган эди.
Бу йил ҳам Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 12 нафар иқтидорли хотин-қизларни халқаро кўргазма ва форумда қатнашиш ҳамда Ихтирочи Аёллар Академиясида ўтказиладиган ўқув курсларида ўз малакаларини оширишлари учун жўнаб кетишди.