БМТ сайтида келтирилишича, 2000 йилдан бери дунё бўйича қашшоқлик даражаси анча пасайишига қарамай, бугунги кунда 10.7 фоиз аҳоли, бошқача айтганда ҳар ўнтадан бир одам “қашшоқлик чегараси” деб тан олинган мезондан қуйи шароитда яшайди.
Халқаро мезонларга кўра, кунига киши бошига 1.90 AҚШ долларидан кам сарфланадиган давлатлар “қашшоқ давлатлар” сирасига киради. Aфрика қитъаси аҳолисининг 42 фоизи ана шу “қашшоқлик чегараси”дан қуйида яшайди. Қолган 58 фоизи эса кўпроқ Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё давлатларига тўғри келади. Янада аниқроқ рақамларда айтилса, ер юзида 780 миллион аҳоли қашшоқлик даражасида кун кечиради.
Қашшоқликка даромад ва ишлаб чиқариш ресурсларининг етишмаслиги натижасида очлик ва тўйиб овқатланмаслик, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа асосий хизматлардан фойдалана олмаслик, ижтимоий нотенглик каби ҳолатлар киради.
1981 йилда дунёда қашшоқлик чегарасидан қуйида яшовчи аҳоли 44 фоизни ташкил этган бўлса, 1990 йилда 35 фоизга тушган. Бирлашган Миллатлат Ташкилоти, Жаҳон Банки Ташкилоти каби халқаро ташкилотлар ҳукуматлар билан ҳамкорликда ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 3 фоизга туширишни мақсад қилган.
Сурат Жаҳон банки ташкилоти сайтидан олинди