Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ижодкорлар давлат мукофотларига муносиб кўрилди.
Улар сафида кўп йиллар »Шарқ юлдузи» журналида фидокорона меҳнат қилиб келаётган камтарин ва камсуқум ижодкор Икром Отамурод ҳам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланди.
-Ижод менинг қанотим, у ҳаётимга мазмун бахш этиб туради, ~дейди устоз Икром Отамурод. ~»Шарқ юлдузи» журналида 1975 йилдан буён фаолият юритаман. Дастлаб Танқид адабиётшунослик, сўнгра шеърият бўлимида ходим бўлиб ишладим. 1985 йилдан журналнинг шеърият бўлимида мудир вазифасида ишлаб келяпман. Кўп йиллик меҳнатим мукофотга муносиб кўрилганидан мамнунман.
Дарахт бир жойда кўкаради, деган халқ матали гўё ушбу ижодкор учун айтилгандек.
Дилобар Аслиддин қизи: — «Ҳали ҳаёт олдинда», — дея ўз шиори билан эзгу — тилаклар билдириб қолади.