Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) техник масалалар бўйича бош маслаҳатчиси Йонас Аструп билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Йонас Аструп Ўзбекистонда ХМТ тавсияларини рўёбга чиқариш, 144-сонли Конвенцияни ратификация қилиш борасида эришилган ижобий натижаларга юқори баҳо берди. Унинг фикрича, “Ўзбекистон Президент Ш.М.Мирзиеёв раҳбарлигида АҚШ Давлат департаментининг одам савдоси билан боғлиқ вазият хусусидаги йиллик ҳисоботида ўз рейтингини оширишда мисли кўрилмаган даражада тараққий этди”.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли долзарб масалалар юзасидан амалий мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.