Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, дунё бўйича ҳар йили 800 минг киши ўз жонига қасд қилади. Суицид (ўз жонига қасд қилиш) 15-29 ёшдаги кишилар ўртасидаги ўлимнинг иккинчи энг катта сабабчисидир.
Суицид 79 фоиз ҳолатларда ривожланаётган давлатларда рўй беради. Ўлимга олиб келувчи заҳарли моддалар ютиш, ўзини ўзи осиш ва қурол билан ўзини жонига қасд қилиш суициднинг энг кўп тарқалган туридир.
Суицид кўпинча ҳаётаги моддий қийинчиликлар, оилавий зиддиятлар, ёки сурункали оғриқли касалликларга учраган кишилар ўртасида депрессия ҳолатига тушиши натижасида юз беради. Шу билан бирга мунтазам алкогол ичимликлар ичадиган, бирон руҳий, жисмоний тазйиқ ёки зўравонликка учраган кишилар ўртасида ҳам содир бўлиб туради.
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатини тўғри психолигик мулоқот орқали олдини олиш мумкин.