Менинг шаънимга билдирилган бу илиқ табрик ва тилакларни, аввало, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.
Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман.
Биз халқимиз билан биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлигига эришиш бўйича олдимизга қўйган улкан ва шарафли мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти