Тошкентда Москва муҳандислик физика институти Миллий тадқиқот ядро университетининг илк хорижий филиали очилди, деб хабар беради УзА.
Бу ерда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида муҳандис-кадрлар тайёрланади.
Филиалнинг барча битирувчилари Ўзбекистон ва хорижда бирдек тан олинадиган диплом оладилар ҳамда мамлакатимизнинг атом тармоғидаги корхоналарида иш билан таъминланадилар.
Ўқув жараёнига ўзбек мутахассислари қаторида Россия Федерацияси ва хорижий давлатлардаги етакчи олий таълим муассасаларида педагогик фаолият бўйича кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ўқитувчилар ҳам жалб этилган.
Филиалга физика, математика ва рус тилидан имтиҳон натижаларига кўра, 100 нафар абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндию
Манба: uza.uz