2020 yildan dorixonalarda videokameralar o‘rnatiladi

0
223
марта кўрилган.

2019 йил 6 сентябрда “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги янги қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқари барча дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш тартиби жорий этилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилади.

Бу механизм қатъий ишлаши учун янгича тартиб дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишдаги лицензия талаби этиб белгиланди.

Агар дорихоналарда мазкур талаб мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилса, бу ҳолат лицензиянинг амал қилишини ўрнатилган тартибда тугатиш учун асос бўлади.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.