Ўзбекистонлик ёш иқлим ҳимоячиси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича биринчи ёшлар саммитида қатнашиш учун “яшил чипта» билан тақдирланди

0
342
марта кўрилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёнинг турли бурчакларидан танлаб олинган 100 иқлим ҳимоячиларини 21 сентябрь, шанба куни Нью-Йоркдаги БМТнинг Бош қароргоҳида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ёшлар саммитида иштирок этиш учун таклиф қилинганлигини эълон қилди.

 Юзта “Яшил чипта” эгалари орасида урганчлик иқлим фаоли Таня Синнинг  борлиги ҳам қувонарли ҳол.

 “Иқлим ўзгариши бўйича ёшлар саммитида Ўзбекистон номидан иштирок этиш мен учун катта шарафдир. Афсуски, ҳозирги кунда иқлим ўзгариши муаммоси ҳақиқатдир. Дунё мамлакатлари иқлим ўзгаришига олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шунингдек, унинг аянчли оқибатларини енгиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириши керак. Кўпроқ ёшлар иқлим ўзгариши ҳақида ташвишланиб, ушбу муаммонинг ечимини излашга фаол муносабат билдираётганидан хурсандман. БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ёшлар саммити ёшларга сайёрамиз учун хавфсиз келажак учун курашиш ва буни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир», – дея таъкидлайди Таня Син.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш “Яшил чипта” эгаларини ва барча муваффақиятли аризачиларни ўз видеомурожаати орқали табриклаб, шундай деди: “Дунё ёшларини Саммитни онлайн тарзда кузатиб боришга ва ўз мамлакатларидаги иқлим ҳимоячилари ҳаракатларида фаол бўлишга чақираман”.

 Иқлим ўзгариши бўйича ёшлар саммитининг бир кунлик дастурида илм-фан асосидаги иқлим ўзгаришига қарши курашиш тарафдорлари бўлган ёш фаоллар, новаторлар, тадбиркорлар ва янгича фикрловчи ёшларни бирлаштиради.

Манбаа: Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги сайти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.