Урганч шаҳрида яна бир китоб дўкони иш бошлади. Бугунги кунда Хоразм вилоятида ана шундай зиё маскани 45 тага етди. Уларнинг аксарияти ташаббускор тадбиркорлар томонидан ташкил этилмоқда.
Урганч шаҳридаги “Истиқлол” маҳалласида жойлашган тадбиркор Душамова Робиянинг «Китоб нур» дўконининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоки вилоят Кенгаши раиси М.Машарипов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раножон Зарипова сўзга чиқдилар.
Сўзга чиққанлар китоб қалбларни нурлантирувчи, билимни, мушоҳадани бойитгувчи энг яхши манбаа эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, тадбирда ўтган ўқув йили мобайнида ҳамкорликда умумтаълим мактабларида амалга оширилган “Китоб бебаҳо хазина» акцияси доирасида энг кўп мутолаачиси бўлган таълим масканларига 300 минг сўмлик сертификатлар топширилди.
Элёр Палванов