Сайловолди ташвиқотларига старт берилдими?

0
156
марта кўрилган.

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига қачон старт  берилди ва у эълон қилинадими, деган саволлар  тез-тез берилади.

Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 44-моддасига  мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 14-моддасига мувофиқ ва ҳужжатларни текшириш якунларига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси  томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, ҳар бир партиядан 150 нафардан рўйхатга олинган жами 750 номзоднинг барчаси олий маълумотли. Шулардан 310 нафари ёки 41,3 фоизи хотин-қизлардир. Бу 2014 йилнинг декабрида ўтган парламент сайловларидагидан қарийб 10 фоиз (31,8) кўпдир. Номзодлар орасида ҳуқуқшунослар — 6,9, иқтисодчилар – 19,1, шифокорлар – 12,4 фозини ташкил қилади. Депутатлик мандати учун бир академик, 22 фан доктори ва 52 фан номзоди кураш олиб боради. Номзодлар сафида навқирон авлод вакиллари илгарига нисбатан сезиларли даражада кўпайган. 25-40 ёшлар орасидагилар  – 32,2  фоизни ташкил қилади.

Р. ЗАРИПОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.