МОҚ президенти ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

0
175
марта кўрилган.

Бутун дунё сизу биз яшаб келаётган ушбу асрга “Ахборот асри” дея ном берган. Бу даврда ахборотни оммага тўғри ва холис етказиб бериш замоннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Ҳар жабҳада бўлгани каби спорт бўйича улкан ўзгаришлар, каттадан катта ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Айниқса, яқинлашиб келаётган Токио Олимпиадасига тайёргарлик ҳақидаги фаолият алоҳида катта мавзудир. Кунчиқар юрт мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мисли кўрилмаган даражада катта тайёргарлик олиб борилмоқда.

Хусусан, ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро лицензион мусобақалар, терма жамоаларга хорижлик мураббийларни жалб этиш, медицина ва фармакалогия йўналишларида олиб борилаётган ишлар шулар жумласидан. “Sevimli” телеканалининг павильонларидан бирида мана шу мавзуларни кенг ёритиш, уни халқимизга тезкор ва тўғри етказиб бериш мавзусига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, шунингдек, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ва юртимизда спорт соҳасида фаолият олиб борадиган ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сўнгги пайтларда спорт соҳасида ижобий ўзгаришлар шу қадар кўп бўлмоқдаки, очиғи, буларнинг барчасини ёритишда МОҚ ва бизнинг матбуот хизматларимизнинг кучи етмайди. Шундай экан, бу борада Сизларнинг ёрдамингиз керак бўлади. Биз бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, – деди Дилмурод Набиев.

Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов ҳам соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам сўнгги пайтларда жуда катта ҳажмда ишлар олиб борилмоқда. Буларни барчасини халқимизга тушунарли қилиб етказиб беришимиз керак. Мисол учун, муҳтарам Президентимиз томонидан 4 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг терма жамоаларимизда 20 нафар хорижлик мураббий ишлай бошлади, кўплаб федерацияларга спорт шифокорлари, диетолог, психологлар бириктирилди. Яқин келажакда спорт йўналишида ҳам илмий-тадқиқот институти фаолият кўрсата бошлайди, Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлиқ туманида 450-500 ўринли Олимпия тайёргарлик маркази қурилиши лойиҳалаштирилган. Бизнинг режамизга кўра, Токиога қўлга киритиладиган лицензияларимиз сони 100 тадан кам бўлмаслиги керак”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида журналистлар спорт мусобақаларини ёритиш, барча федерацияларда матбуот-хизматини тўлиқ йўлга қўйиш ва уларнинг сайтлари ва ижтимоий тармоқларини фаоллаштириш, терма жамоа фаолияти билан боғлиқ маълумотларни олиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, мутасадди раҳбарлар ОАВ вакилларига қишки спорт турларини янада ривожлантириш бўйича олиб бориладиган босқичли дастурлар, Токио Олимпиадасидан сўнг бўлиб ўтадиган бошқа йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик режалари ҳақида гапириб беришди.

Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.