Рус тили ойлиги ўтказилди

0
1172
марта кўрилган.

Мамлакатимиз мактабларида ноябрь ойининг рус тили ойлиги сифатида ўтказилиши таълим жараёнларида нафақат ўқитувчилар, балки ўқувчиларнинг ҳам  фаоллигини оширди.

Рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг очиқ дарслари, ойлик давомидаги кўнгилочар тадбирлар, ўқувчиларнинг ифодали ўқиш бўйича ўзаро беллашувлари, рус халқ қўшиқлари ва рақсларининг ижроси, интеллектуал салоҳиятни янада юксалтиришга қаратилган турли танловлар болажонларимиз хотирасида сақланиб қолди.

Мактабимизнинг тажрибали устозлари Н.Жумабоева, О.Йўлдошева, Р.Матрасулов, З.Мадраҳимоваларнинг бевосита ташаббуслари билан бу тадбирларга ўзига хос мазмун бахш этилди. Айниқса, рус ёзувчиси А.С. Пушкиннинг 220 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабий кеча ниҳоятда таъсирчан ўтказилди. Ёзувчининг қаламига мансуб “Евгений Онегин” асари асосида тайёрланган саҳна асари ўқувчилар томонидан жуда маҳорат билан ижро қилинди.

Ўқувчилар рус тилини ўрганиш, ўз тафаккурларини янада бойитиш сари муҳим қадамларни қўйдилар. Рус тилида бошқотирмаларни ечиш, ўзаро КВН мусобақаларида иштирок қилиш, мушоира ва рус тилида ифодали ўқиш, топишмоқлар йўналишида бўлиб ўтган ранг-баранг тадбирлар болажонларимизга маъқул бўлди.

“Тил билимдонлари” , “Билимлар” беллашувларида, рус тили олимпиадаларида мактабимизнинг 5-синф ўқувчиси С.Отажонова, 6-синф ўқувчиси Д.Собирова, 7-синф ўқувчиси С.Тажиева, 11-синф ўқувчиси Ш.Пўлатовалар эришган муваффақиятлардан фахрланамиз.

Мактабимизда бундай тадбирларни ўтказиш яхши анъанага айланган. Булар ўқувчиларнинг қобилиятларини янада юксалтиришга, тафаккурларини оширишга хизмат қилмоқда.

Наталья Рўзметова,
Урганч шаҳридаги 3-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.