“Тараққиёт стратегияси” маркази USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари дастури билан ҳамкорликда “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида медиа тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг муваққат ишончли вакили Алан Мельцер USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш дастури ташкиллаштирган, халқаро майдонда нишонлаб келинаётган “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” тадбирида нутқ сўзлади.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Сайёра Баратова, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова, «Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков ва Мельцер жаноблари АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматларининг Ўзбекистонда гендер тенгликни илгари суришдаги ролини эътироф этишди.
“Дунёдаги ҳар уч нафар хотин-қизнинг бири ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраган. Бундай жиноятни таг-томири билан йўқ қилиш мақсадида USAID бутун дунёдаги мамлакатларга хотин-қизларга нисбатан зўравонликка, жумладан оиладаги зўравонлик, жинсий зўрлаш ва одам савдосига қарши қаратилган қонунчиликни ишлаб чиқишда ёрдам беради. Бундай саъй-ҳаракатлар нафақат зўравонликдан жабр кўрганларнинг саломатлигини яхшилашни, балки уларга бу борада ўзгариш ясаш учун тарафдор-ҳимоячи бўлишга имкон яратишни ҳам мақсад қилади”,- деди ўз нутқида Алан Мельцер жаноблари.
АҚШ ҳукумати тенглик ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш ишига содиқдир ва Ўзбекистонда бу мақсадни амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилишдан фахрланади.
USAIDнинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш дастури уч ярим йилга мўлжалланган 12 миллион долларлик лойиҳа бўлиб, у Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, юридик касбни ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамияти ва нодавлат ташкилотлари учун ҳуқуқий шароит яратишга алоҳида эътибор қаратади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати